Астраханда Ислом Каримов хотирасига бағишлаб фотокўргазма очилди

© zaryad.meФотовыставка, посвященная памяти Ислама Каримова, в Астраханском филиале РАНХиГС
Фотовыставка, посвященная памяти Ислама Каримова, в Астраханском филиале РАНХиГС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташкилотчилар Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва халқаро сиёсатдаги фаолиятини акс эттирувчи фотосуратларни жамладилар

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг Астрахандаги филиалида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда.

"Ўзбекистон" ҳудудий маданий жамияти томонидан ташкил этилган кўргазманинг очилишида сиёсатчилар, Астрахан вилоятидаги олий ўқув юртлари ректорлари, миллий маданий жамиятлар раҳбарлари, журналистлар, талабалар ҳамда шарқшунос-тарихчилар иштирок этди.

Ташкилотчилар Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва халқаро сиёсатдаги фаолиятини акс эттирувчи фотосуратларни жамладилар.

© zaryad.meИслом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма
Фотовыставка, посвященная памяти Ислама Каримова, в Астраханском филиале РАНХиГС - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма

"Кўргазманинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи билан бир вақтда очилиши бежиз эмас. Биз миллий маданий жамият вакиллари сифатида ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларнинг янада ривожланишини кутмоқдамиз", — деди "Ўзбекистон" жамияти раиси Баҳодир Аминов.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0