Тошкентдаги Халқ қабулхоналари манзиллари эълон қилинди

© uz24.uzХалқ қабулхонаси
Халқ қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда жойлашган Халқ қабулхоналари манзилларини эълон қилди. Ҳокимлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ишлашини эслатиб ўтди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизматининг хабарига кўра, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналарига 2334 та ёзма ва оғзаки мурожаат келиб тушган. Фуқаролар бевосита шаҳар Халқ қабулхонасига 1699 марта ёзма ва оғзаки тарзда мурожаат қилишган.

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги халқ қабулхонасига ташриф буюриши - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Халқ қабулхоналари - адолат замини бўлсин"
Мурожаатларнинг 32,3 %и суд-ҳуқуқ, 30,3 %и уй-жой, 12,8 %и ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий, 9,4 %ии қурилиш ва коммунал, 9,3 %и иқтисодиёт ва тадбиркорлик, 5,9 %и ёшлар сиёсати, маҳалла фуқаролар йиғини ва жамоат ташкилотлари бўйича масалаларни қамраб олган.

Бевосита шаҳар бўйича Халқ қабулхоналарига тушган ёзма мурожаатларнинг 14 %и юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатлари доирасига тааллуқли бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига киритилган. Қолган 86 % мурожаатларда кўтарилган масалалар Тошкент шаҳридаги мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ижро учун жўнатилган.

Шунингдек, туман ҳокимликларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда фуқаролар қабулхоналари ташкил қилинган.

Халқ қабулхоналари бўйича президент маслаҳатчиси тайинланди
Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари қуйидаги манзилларда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри туманларида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари:

Бектемир тумани — Ҳусайн Бойқаро шоҳ кўчаси, 2-уй.

Миробод тумани — Нукус кўчаси, 18-уй.

Мирзо Улуғбек тумани — Қаландар кўчаси, 2-уй.

Сергели тумани — Сергели 3-даҳаси, Обиҳаёт кўчаси, 3а-уй.

Олмазор тумани — Талабалар кўчаси, 54-уй.

Ўзбекистон президентининг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси пулли бўлгани инкор этилди
Учтепа тумани — Чилонзор 26-мавзе, 1Б-уй.

Шайхонтоҳур тумани — Тўрақўрғон кўчаси, 1а-уй.

Чилонзор тумани — Чилонзор 2-мавзе, Арнасой кўчаси, 32-уй.

Юнусобод тумани — Осиё кўчаси, 4а-уй.

Яккасарой тумани — Шота Руставели кўчаси, 85-уй.

Яшнобод тумани — Авиасозлар кўчаси, 7а-уй.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.

Янгиликлар лентаси
0