МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашувида Рустам Иноятов ҳам иштирок этди

МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашуви
МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда МДҲ мамалкатлари хавфсизлик хизматлари орасида жуда яқин ҳамкорлик мунонсобатлари ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Бугун Москвада МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг 25-учрашуви бўлиб ўтди. Ундан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Иноятов Рустам Расулович ҳам иштирок этди.  

Учрашувда, Россия президенти Владимир Путин бугунги кунда террорчилар ҳужуми барча МДҲ мамлакатларига хавф солаётганини таъкидлади. Путиннинг фикрига кўра террорчилик билан курашиш учун барча мамлакатлар махсус хизматлари яқиндан ҳамкорлик қилиши керак.

“Кўриб турганингиздек, вазият яхши томонга ўзгармаяпти.  Бунинг тасдиғи – яқинда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган фожеалар. Террорчи ҳужуми оқибатида одамлар қурбон бўлди, кўп киши жароҳат олди”, — деди Владимир Путин.

Россия президентининг фикрига кўра, МДҲ мамлакатларига террорчиликдан бошқа яна бир неча хавфлар таҳдид солмоқда. Улар орасида уюшган жиноятчилик, наркотраффик, коррупция ва давлатлар ички сиёсатига ташқаридан аралашиш каби хатарлар бор.

Владимир Путин айтишига қараганда бугунги кунда МДҲ мамалкатлари хавфсизлик хизматлари орасида жуда яхши ҳамкорлик мунонсобатлари ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0