ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқларидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Биз Россиянинг бир қатор маҳсулотларига акциз солиқлари ставкасини пасайтириш ёки уларни тўлиқ бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилдик, булар тижорат автомобиллари, пўлат прокатлари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ва қурилиш материалларидир", — деди Мирзиёев кенгайтирилган шаклдаги Россия-Ўзбекистон музокаралари чоғида.
У савдо-иқтисодий соҳада қулай шароитлар яратиш бўйича келгусидаги ишлар ушбу йўналишдаги икки томонлама ҳамкорликни сезиларли равишда кенгайтириш ва товар айланиши ҳажмларини аҳамиятли тарзда кўпайтириш имконини беришига умид билдирди.