Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

© FacebookИслом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари
Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, юртимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президент Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этишга оид қарор қабул қилинди, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

© https://www.facebook.com/lola.karimova.tillyaeva/photos/pcb.1319944651425812/1319944464759164/?type=3&theaterИслом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара

Хабарга кўра, Республика комиссияси ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Бош бошқармаси томонидан Президент Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрат Хизр масжиди мажмуаси ҳудудида мақбаранинг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тақдим этилган.

© https://www.facebook.com/lola.karimova.tillyaeva/photos/pcb.1319944651425812/1319944464759164/?type=3&theaterИслом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара сурати
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара сурати - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара сурати

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

"Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиқдилар. Мазкур халқаро ташкилотларининг мутаҳассислари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрат Хизр масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон меъроси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўлладилар.

© https://www.facebook.com/lola.karimova.tillyaeva/photos/pcb.1319944651425812/1319944464759164/?type=3&theaterИслом Каримов дафн этилган масканда қуриладиган мақбара
Ислом Каримов дафн этилган масканда қуриладиган мақбара - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов дафн этилган масканда қуриладиган мақбара

Лойиҳа устида олиб борилаётган иш жараёнидан мамнунмиз ва умид қиламизки, мақбарани қуриш бўйича ишлар яқин келажакда бошлаб юборилади. Ушбу фотолавҳада мақбаранинг келажакдаги кўринишига оид суратларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0