Ва ниҳоят: Тошкент-Душанбе рейси амалга оширилди

Oбуна бўлиш
Тожикистон пойтахтига парвозлар ҳафтада икки марта - сешанба (соат 9.50да) ва шанба (соат 13.40да) кунлари амалга оширилиши кутилмоқда. Парвоз вақти бир соатга яқин давом этади

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича биринчи мунтазам рейсни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания сайтида хабар қилинмоқда.

Самолёт 11 апрель куни Душанбе халқаро аэропортига қўнди.

Тожикистон пойтахтига парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба (соат 9.50да) ва шанба (соат 13.40да) кунлари амалга оширилиши кутилмоқда. Парвоз вақти бир соатга яқин давом этади.

Хоҳловчилар топилмади: Тошкент-Душанбе рейси бекор қилинди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Тожикистондаги расмий вакили О.Рўзимуродовнинг қайд этишича, ушбу йўналиш ташкил этилиши билан туристлар ва турли ташкилотлар вакиллари учун авиакомпанияни хизматидан Тошкент орқали транзит парвозларда фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Бундан ташқари, икки мамлакат фуқаролари эндиликда қисқа вақт ичида бир-бирларининг юртларига сафар қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега учиши режалаштирилган биринчи рейси йўловчилар камлиги сабабли бекор қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0