14:50 24 Май 2017
Эфир
Африка кўчаларида. Архив сурат

Ливияда қул бозори борлиги аниқланди

© AFP / ISSOUF SANOGO
Жамият
Ҳавола олиш
45001

Халқаро миграция ташкилоти Ливия жануби-ғарбида қул бозори борлиги ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Ливия жануби-ғарбидаги Сабха шаҳрида қул бозори борлигини, у ерда Ўрта ер денгизи орқали Европага кетаётган мигрантларни қул сифатида сотилаётганини хабар қилди.  

"Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатларидан бўлган мигрантлар ливияликлар томонидан олиб-сотилади. Уларга Гана ва Нигер фуқаролари ёрдам беради", — деди ХМТ матбуот котиби Жоэл Миллман.

Миллман айтишига қараганда, у билан суҳбат қилган бир неча мигрантлар жуда мудҳиш воқеаларни ҳикоя қилиб берган. Сабха майдонлари ва гаражларида мигрантлар қул сифатида сотилишини  тасдиқлашган. Бу иш билан  одатда маҳаллий аҳоли ва ҳайдовчилар шуғулланар экан. Улар мигрантларни кунлик иш учун шаҳарга олиб кетар, кейин эса тўлов ўрнига уларни бошқа одамга сотар экан. Нигер, Гана ва Гамбиялик мигрантларни эса одам ўғриси ёки қуллар қўриқчиси сифатида ёллашар экан.

Маҳаллий аҳоли қўлида бўлган қочқинлар зўравонлик ва овқат етишмаслигидан жабрланаётган экан. Ўтган йили шундай мигрант қуллардан 14 киши қурбон бўлган экан.

Асосий мавзулар