Алишер Усмонов Навалний айбловларини пучга чиқарди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишАлишер Усманов, архивное фото
Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда сентябрда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан, мухолифатчи Навалний ўзини коррупцияга қарши фаол курашчи сифатида кўрсатиш ва жамоатчилик олдида қўшимча очколар жамлаш мақсадида Алишер Усмоновни коррупцияда айблаган.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бироз олдин Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний интернетда филм намойиш қилиб унда миллиардер Алишер Усмоновга кўплаб айблар қўйган эди.

Хусусан, гўёки Усмонов Медведевга Рублеводан уй ҳовли совға қилгани, унинг конларида ишлаётган шахтёрлар жуда кам ойлик олаётгани, Усмонов ўзига тегишли бўлган газета ва журналларда цензура ўрнатгани, Россияга солиқ тўламаётганини, давлат активларини арзон-гаровга сотиб олгани ва бошқалар.

Алишер Усмонов "Ведомости" нашрига берган интервьюда ушбу айбловларни бирма-бир  ва асосли инкор этди ва улар сариқ чақага ҳам арзимаслигига далиллар келтирди.

Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Навальнийни туҳмат қилгани учун судга бермоқчи

Биринчидан, Навалний айтиб ўтган Рублеводаги ер майдонини Алишер Усмонов дастлаб ўз синглиси учун сотиб олган, лекин синглиси у ерда яшашни истамаган. Кейин Усмонов ушбу ҳовлини ўз уйи ёнида бўлган, Илья Елисеевнинг "Соцгоспроект" фондига тегишли бошқа ер майдонига алмаштириб олган экан.

"Мен 20 йилдан бери яшаётган ўз ҳовлимни кенгайтириш имконини анчадан бери қидириб юрган эдим. Шунинг учун ҳам ҳовлим ёнида жойлашган, фондга тегишли бўлган ер майдонини, мендан узоқроқда жойлашган синглимнинг ҳовлисига алмаштиришни ўзим таклиф қилдим", — деди Усмонов "Ведомости" нашрига.

Кўчмас мулк соҳаси мутахассислари фикрига кўра, ҳақиқатдан ҳам Рублевода 12 гектар бўш майдон ва 4 гектар ҳашаматли уй қурилган ҳовлининг бозордаги нархи тенг экан.

Иккинчидан, Алишер Усмонов конларида руда очиқ услуб билан, яъни экскаваторлар ёрдамида қазиб олинади. У ерда бирорта ҳам шахтер ишламайди.

"Навалний ҳатто биз  рудани очиқ услуб билан қазиб олишимизни ҳам билмайди. Бизда бирорта ҳам шахтёр йўқ. Корхоналаримизда 300 минг киши ишлайди ва уларнинг ҳаммаси ўз ҳудудида ўртача бўлган ойликдан юқори маош олади", — деб изоҳ берди Усмонов.

Учинчидан,  Усмонов ўзига тегишли бўлган бир неча медиа манбаалари, газета ва журналлар ишига умуман аралашмаслигини таъкидлади.

Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов: Ўзбекистонга инвестор сифатида таклиф қилишса - албатта бораман

"Мен фақат бир нарсани айтишим мумкин: Мен бундай қилмайман. Мен ўзимга тегишли медиа фаолиятига умуман аралашмайман", — деди Алишер Усмонов.

Тўртинчидан, Алишер Усмонов олаётган даромадининг ярмидан кўпи чет мамлакатлардаги қимматли қоғозлар билан бўлган фаолиятидан бўлсада, у Россия солиқ резиденти эканини ва барча шахсий солиқларни Россия ғазнасига тўлаётганини хабар қилди.

"Мен Россия ғазнасига жисмоний шахс сифатида 400 миллон доллар солиқ тўладим", — деди Алишер Усмонов.

Бешинчидан, Алишер Усмонов ҳеч қачон давлатдан ҳеч нарса бепул ёки арзон-гаровга олмаганини таъкидлади. Бизнесмен фикрига кўра, давлат ва бизнес турли мақсадларга интилади. Бизнес — кўпроқ фойда олишга, давлат — ушбу фойданинг кўпроқ қисмини солиқ сифатида олишга. Шунинг учун давлат билан фақат ҳамкорлик қилиш мумкин, лекин ундан ҳеч нарса текинга олиб бўлмайди.

"Шунинг учун ҳам, мен ҳеч қачон давлатдан ҳеч нарсани бепул ёки арзон-гаровга олмаганман. Бу менинг принципим", — деди Алишер Усмонов.

"Агар жаноб Навалний менинг компанияларимни бошқараётган расмий шахсларга мурожаат қилганида эди, ушбу саволларнинг барчасига аниқ ва тушунарли жавоб олган бўлар эди. Ҳеч нарса ўйлаб топишга тўғри келмас эди", — деди Алишер Усмонов.

Бизнесмен айтишига қараганда, Россияда сентябрда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан, мухолифатчи Навалний ўзини коррупцияга қарши фаол курашчи сифатида кўрсатиш ва омма олдида қўшимча очколар жамлаш мақсадида ушбу ишни қилган.

Навалнийнинг ёлғон айбловлари жамоатчилик олдида бизнесмен обрўсига путур еткизиши мумкин, шунинг учун Алишер Усмонов уни судга беришга қарор қилган.

Янгиликлар лентаси
0