Ўзбекистонда автомобиль сотиб олиш нима учун муаммога айланган

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишНа автостоянке возле завода General Motors
На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун соат 20:05да "Ўзбекистон" телеканалида "Мулоқот ва манфаат" номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади. Кўрсатув давомида "Ўзавтосаноат" фаолияти танқидий руҳда муҳокама этилади

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Бугун соат 20:05 да "Ўзбекистон" телеканалида "Мулоқот ва манфаат" номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади, деб хабар берди ижтимоий тармоқдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи саҳифаси.

Хабарда айтилишича, кўрсатув давомида "Ўзавтосаноат" фаолиятига оид қуйидаги масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади:

— автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;

— тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;

— автомобилнинг шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;

— жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;

— янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги;

— кредитга автомобил сотиб олиш қийинлигидан норозилик мазмунидаги мурожаатларни ташкил этади.

Кўрсатувда "GM Ўзбекистон" АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, "GM Ўзбекистон" АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, "Ўзавтотеххизмат" МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, "Асака" АТ банк департамент директори Беҳзод Абдурахманов, "Асака" АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимовлар иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0