Тошкентда йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади

© Пресс-служба Министерства Финансов РАКонтрабанда золота
Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги корхонанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмни бўлиб, у йилига 13 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Корхонада 100 иш ўринлари яратилади.

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманида яқин келажакда Ўзбекистон энг йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади. "1-Заргарлик корхонаси" номли лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга эътиборига тақдим этилди.

Қурилдиган корхонанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмни ташкил қилади. Корхона йилига 13 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Янги корхонада 100 та қўшимча иш ўринлари яратилади.

Эслатиб ўтамиз заргарлик саноатини ривожлантириш Ўзбекистоннинг яқин беш йил ичида белгиланган Ривожланиш стратегиясига киритилган муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Подробно.уз хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0