"Ташаббус-2017" кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда

© Торгово-промышленная Палата УзбекистанаФинал 20-го конкурса предпринимателей, фермеров и ремесленников «Ташаббус-2016»
Финал 20-го конкурса предпринимателей, фермеров и ремесленников «Ташаббус-2016» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўрик танлов ғолиблари учта асосий номинация: Энг яхши тадбиркор, Энг яхши фермер, Энг яхши ҳунарманд, шунингдек, қўшимча номинациялар бўйича аниқланадилар

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинишини маълум қилди.

Аризалар жорий йилнинг 19 апрелига қадар қабул қилинади.

Кўрик танловнинг туман (шаҳар) босқичлари шу йилнинг 20-25 апрель кунлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 25 апрель — 3 май кунлари бўлиб ўтади.

Республика босқичи 16-17 май кунлари ўтказилади.

Кўрик танлов ғолиблари учта асосий номинация: Энг яхши тадбиркор, Энг яхши фермер, Энг яхши ҳунарманд, шунингдек, қўшимча номинациялар бўйича аниқланадилар.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими 22 май куни "Туркистон" санъат саройида бўлиб ўтади.

Кўрик-танлов 1996 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва ўтган 20 йил давомида танловда жами 200 000 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этишган.

Янгиликлар лентаси
0