19:39 30 Апрел 2017
Эфир
Никоҳдан ўтиш маросими

Дув-дув гап: Тошкентлик куёвнинг кортежи бутун Ўзбекистонни ҳайратга солмоқда

© Sputnik/ Михаил Маркив
Жамият
Ҳавола олиш
11556619

Бу томошадан бутун Юнусобод аҳли ҳайратга тушди, "паровоз" сигналларидан иборат мусиқа овозини эса пойтахтликлар ҳали узоқ вақт эслаб юришади

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Шу кунларда Тошкент шаҳрида ғаройиб бир воқеа рўй берди — келинни олиб кетиш учун куёв бола 10та оғир юк машинасидан иборат кортежда келди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонлик куёвлар ва уларнинг жўралари хаёлга келмаган "қаҳрамонликларга" ўчлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу пайтга қадар куёвлар келинни олиб кетиш учун қандай кортежларда келмаган дейсиз? "Мерседес Гелендваген"лар, "Порше"лар, "Феррари"лар, "Лимузин"лардан иборат қимматбаҳо кортежларга гувоҳ бўлган эдик. Ҳатто, чавандоз куёвжўралар куршовида келган "шаҳзодалар" ҳам бўлган эди, улар орасида.

Аммо оғир юк машиналаридан иборат кортежга пойтахт аҳолиси илк бор дуч келди.

Свадебный кортеж с грузовиками
Sputnik
Свадебный кортеж с грузовиками

Бу ҳақда Интернетдаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларидан бири хабар қилган.

"Тўйбоп шарлар ва тасмалар билан безатилган 10та Mercedes Geländewagen ва 10та оғир юк машиналарига муносабатингиз қандай? Бугун Юнусобод бу томошадан роса завқланди, кортеж паровози гудокларидан келаётган унутилмас мусиқа ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Менга жуда ёқди", — деб таъкидлаган интернет фойдаланувчиси.

Аммо интернет фойдаланувчилари орасида куёвни олифтагарчилик учун койиганлар ҳам топилди.

Куёв бу кортеж учун пулни қаёқдан олганига қизиққанлар ҳам топилди.

"Нима учун бизнинг одамлар мана шунақа томошаларга устамон бўладилар-а? Кимга қарама пул йўқ, иш йўқлигидан, маош камлигидан нолиган. Мана шунақа тўйларни ташкиллаштиришга улар пулни қаердан олишар экан?", — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Свадебный кортеж с грузовиками
Sputnik
Свадебный кортеж с грузовиками

"Бундай тренд бизга урф бўлишидан худо асрасин. Битта тўйнинг ўзига ҳам бизда битта квартиранинг пули кетади", — деб таъкидлаган яна бир фойдаланувчи.

Пост муаллифининг ёзишича, куёвжўра дальнобойшик бўлгани учун, келинни олиб кетиш учун мана шундай антиқа кортежда келган.

Свадебный кортеж с грузовиками
Sputnik
Свадебный кортеж с грузовиками

"Гап йўқ, тасанно, куёв бола!!! Куёвнинг дальнобойшик жўраларига ҳам гап йўқ — қўллаб-қувватлаганлари учун! Супер ташаббус! Ҳақиқий биродарлик мана шундай бўпти!", — дея ҳайратини яширмаган яна бир фойдаланувчи.

Ўзбекистонликларнинг яна бир қисми эса ярим ҳазил тарзида никоҳ тўйи кўчаларда тирбандлик ҳосил қилиш учун бир баҳона бўлмаслиги кераклигини айтиб ўтишган.

"Танкчи уйлангудек бўлса-чи? Ёки ахлат ташувчи машина ҳайдовчиси?", — деб қайд этган тошкентлик бир фойдаланувчи. "Танк қўшинлари генералларидан бири ўғлини уйлагудек бўлса, нималар бўлишини тасаввур қилишдан қўрқяпман", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Асосий мавзулар