10:29 22 Август 2017
Эфир
Показательные выступления пограничной службы в Крыму

Ўзбек-тожик чегарасида юз берган можарода бир киши қурбон бўлди

© Sputnik/ Макс Ветров
Жамият
Ҳавола олиш
2223121

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида юз берган можарода бир фуқаро қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида юз берган нохуш воқеа ҳақида хабар қилди.  

Қўмита хабарига кўра, 15 апрел куни соат 18:10 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Қуруқсой аҳоли пункти яқинида Тожикистон томонидан Ўзбекистон ҳудудига қорамол подаси ўтган. Белгиланган чегара чизиғига мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол подасини Тожикистон ҳудудига қайтариб ҳайдай бошлаган.

"Қайтариб ҳайдаш вақтида чегарачиларга Тожикистон томонидан уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон ҳудудининг 50 метр ичкарисига кириб, ушбу ҳудуд Тожикистонга тегишли эканини айтган ва ҳақоратли гаплар билан жанжал чиқаришга уринган", — дейилган МХХ ДЧҚҚ хабарида.

Номаълум шахслар чегарачиларнинг Тожикистон ҳудудига қайтиш талабига бўй сўнмаган, аксинча, улар пичоқ ва таёқлар билан Ўзбекистон чегарачиларга ҳужум қилган.  

"Ўз ҳаётини ҳимоя қилиш, ҳужумни қайтариш ва шахсий қуролини эгаллаб олинишига йўл қўймаслик учун,  чегара қўриқчилари Ўзбекистон қонунларига мувофиқ ҳолда, чегарабузарларга нисбатан қурол ишлатди. Натижада, қоидабузарлардан бири, Тожикистон Республикаси фуқароси Турсунзода туманининг, Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан қурбон бўлди, қолган қоидабузарлар Тожикистон ҳудудида  яширинишга муваффақ бўлишган", — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Чегара қўриқчилари бош ва бўйнидан турли оғирлик даражасига эга бўлган жароҳатлар олган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилди.

МХХ ДЧҚҚ хабарига кўра, Ўзбекистон томони таклифига қарамасдан, Тожикистоннинг Турсунзода тумани  чегара назорат хизмати вакиллари  ушбу ҳолат сабабларини аниқлаш учун тайинланган учрашувга келмаган.

"Юқорида айтиб ўтилган воқеалар муносабати билан, Ўзбекистон томони Тожикистонлик ҳамкасабаларини чегара ҳудудига яқин жойларда яшайдиган маҳаллий аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боришга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини бузилишга йўл қўймасликка чақиради", — дейилган МХХ ДЧҚҚ хабарида.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1412
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    85
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    169