Кореяда ишлаш бўйича рўйхатга олиш ва тест синови натижалари бекор қилинди

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишЭкзамен по русскому языку для мигрантов
Экзамен по русскому языку для мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади", дейилган эълонда.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Кореяда ишлашни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг фейсбукдаги саҳифасида эълон берилди. Аммо расмий сайтда ҳозирча бу ҳақида маълумот йўқ.

ГБУ «Миграционный центр» - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги рўйхатга олиш ва тест синови бўйича саволларга изоҳ берди
"Сизга маълумки, Ташқи меҳнат миграцияси масаллари агентлиги 2017 йилнинг 27-28-29-30 март кунлари ва 1-3 апрель кунларида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёнини ўтказган эди. 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шуни маълум қиладики, мазкур рўйхатга олиш жараёнида юз берган жиддий техник узилишлар, Кореяда меҳнат фаолияти юритишни истовчи талабгорлар билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларига сабаб бўлганлиги туфайли рўйхатга олиш натижалари бекор қилинади.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни истовчи фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни қайтадан янада юқори техник имкониятлар ва киберҳужумлардан муҳофаза этилган ҳолда, янгича мукаммаллаштирилган тартибда қайтадан ўтказилади.

Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади", дейилган эълонда.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0