Юнусобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

© Олег Прасолов / Медиабанкка ўтишЧиновник с портфелем
Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сайтида Абдусаматов ҳали-ҳамон раис сифатида кўрсатилган

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов Тошкентнинг Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитасининг собиқ раҳбари Чилонзорга ҳоким этиб тайинланди

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сайтида эса Абдусаматов ҳали-ҳамон раис сифатида кўрсатилган. Қўмитадагилар ҳозирча Абдусаматовнинг ушбу лавозимни тарк этгани ва янги лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаганликларини билдиришди.

Бахтиёр Абдусаматов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. У Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ишлаган, 2011-2013 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. 2013 йил декабрдан буён Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0