19:49 23 Сентябр 2017
Эфир
Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017

Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда

© sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
1943100

Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Душанбедаги савдо марказларидан бирида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси очилди, деб хабар беради Sputnik Тожикистон мухбири. Кўргазма Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталари ҳамда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси томонидан ташкил этилди.

Ўтмишни эслаб

Душанбеликлар бу кўргазмани узоқ кутишганди. Маҳаллий бозорда маҳсулотлар камлиги учун эмас, балки ташриф буюрганлар тожиклар билан асрий қардош бўлган узоқ кутилган меҳмонлар эди. Бир пайтлар узилиб қолган муносабатлар туфайли чегаранинг икки тарафидагилар бир-бирларини унутаёзган эдилар.
Мана бугун кимдир бирор нарса харид қилиш учун, кимдир қизиқиш туфайли, яна кимдир эса соғинган қардошлари билан кўришиш учун кўргазмага келган.

"Бугун бу ерга атайлаб, ўз юртдошларим — самарқандликлар билан кўришиш учун келдим, — дейди маҳаллий касалхона врачи Маҳмуд Садуллоев. — Самарқандда 25 йилдан бери бўлганим йўқ. Шунинг учун у ердагилар қандай яшашаётгани, қандай ўзгаришлар бўлганини уларнинг ўз оғизларидан эшитмоқчиман".

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017
© sputnik
Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси очилди

Ўз маҳсулотлари билан ташриф буюрган меҳмонлар эса унга жуда кўп ўзгаришлар юз берганини айтишди. Садуллоев туғилиб-ўсган юртига бориш бахтига мушарраф бўлса, нимадан хавотирланишини айтди.

"Шаҳарни танимаслик қўрқинчли эмас, лекин ўз яқинларинг ва қариндошларингни танимаслик қайғули. Ўтган 25 йил давомида у ердаги қариндошларим нечта фарзандли бўлишганини биласизми? Улар мен ҳақимда билишармикин", — дейди у.

Ҳаммага ҳам сотилавермайди

Қўшниларнинг маҳсулотларига қизиқиш билдирганлар ҳам кўпчиликни ташкил этарди. Эркакларнинг аксарияти маҳаллий ўлчовларга кўра нархи қиммат бўлган машиналар атрофида эди.

"Биз одатда эски автомобилларни сотиб оламиз, шунинг учун нархи чақиб олмайди. Булар эса қиммат экан. А классидаги машина 7 минг доллардан ортиқ экан. Бунча пулга машина сотиб олмайман", — дейди икки йил илгари 4 минг долларга эски немис автомобилини сотиб олган Хушбахт исмли таксичи.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017
© sputnik
Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси очилди

Тупроқни қайта ишловчи техникани томоша қилаётган бобони эса унинг нархи эмас, балки ҳаммага ҳам сотилмаслиги ҳайратга солди.

"Мен деҳқонман. Пойтахтдан узоқда яшайман. Менинг 2 гектар ерим бор, асосан картошка экаман. Меҳнатимни енгиллаштириш учун бирор техника сотиб олмоқчи эдим, лекин эски усулда ишлашимга тўғри келади шекилли. Техника якка шахсларга доналаб сотилмас экан. Чамаси, етказиб бериш қимматга тушади", — дейди у қўшниларнинг маҳсулотига ҳавас билан қараганча.

Кўрсангиз марҳамат, лекин сотиб олиш қийин

Душанбенинг барча бурчакларидан мириқиб савдо қилишга келган аёллар эса бироз асабийлашишди. Биринчидан, буюмлар кўргазманинг дастлабки уч кунида сотилмайди, иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар жуда кам маҳсулот олиб келишган.

"Мен бу ерда пойабзал, мато ва яна бошқа нарсалар танлагандим, маълум бўлишича, кўргазманинг охирги кунида сотишаркан. Бунинг устига, 1-2 донадан келтиришибди холос. Энди тасаввур қилинг, охирги куни бу ерда ягона нусхадаги пайпоқ ёки халатга эга чиқиш учун харидорлар ўртасида тўс-тўполон бўлади", — дейди ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчини бирор буюмни бугун сотишга кўндиришга уринаётган аёл.

Лекин меҳмонларни кўндириб бўлмади. Сўнгги кунда дейилдими, тамом, ўша куни сотилади. Ҳозирча эса, марҳамат, томоша қилишингиз мумкин.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017
© sputnik
Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси очилди

Томоша қиладиган нарсалар эса жуда кўп: кўргазмада Ўзбекистоннинг 160дан ортиқ корхонаси (400дан ортиқ тадбиркорлар) электротехника, кабель-сим, чарм, кимё, текстил ва бошқа соҳа маҳсулотларини намойиш этишмоқда. Шунингдек, кўргазма майдонидан қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси, хусусан, енгил ва юк автомобиллари, йўловчи автобуслари, турли тракторлар, пахта териш комбайнлари ўрин олган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Асосий мавзулар