19:48 23 Сентябр 2017
Эфир
В автомобильном салоне Toyota-Центр Лосиный остров в Москве

2016 йилда Россияда энг даромадли бўлган автомобиллар

© Sputnik/ Руслан Кривобок
Жамият
Ҳавола олиш
285 0 0

Статистика маълумотларига кўра Россия автомобил бозорида энг муваффақиятли ишлаб чиқарувчилари қаторига Hyundai, Toyota, Lada ва Volkswagen брендлари киритилди.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. “Автостарт” таҳлилий агентлиги 2016 йилда Россияда энг кўп даромад келтирган автомобил моделларини аниқлади. Агентлик сотилган автомобиллар сонини уларнинг ўртача бозор нархига кўпайтириб қуйидаги маълумотларни эълон қилди.

Hyundai–Kia

Россия автомобил бозорида 2016 йилда сотилган янги автомобиллар орасида энг кўп даромад келтирган автомобил бу Hyundai Solaris бўлди. Ўртача нархи 740 минг рубл бўлган ушбу автомобил 2016 йилда 90 000 дона сотилган. Умумий даромади 67,2 миллиард рублни ташкил қилган.

Иккинчи автомобил ҳам Кореялик ишлаб чиқарувчига тегишли. Ўртача нархи 740 минг бўлган Kia Rio модели салкам 87 700 дона сотилган ва умумий даромад 65 млрд рублни ташкил қилган.

Производство обновленного Hyundai Solaris в Ленинградской области
© Sputnik/ Михаил Киреев
Hyundai Solaris (Ленинград вилоятида ишлаб чиыарилган)

Toyota-Lexus

Даромад бўйича кейинги ўринларни Япониянинг Toyota бренди эгаллаган. Ўта муваффақиятли сотилаётган LAND CRUISER, PRADO, RAV4 ва CAMRY моделларининг ҳар бири корхонага 46 – 60 миллард рублдан даромад келтирган. Компаниянинг люкс бренди Lexus ҳам 40 миллиард рублга “савдо қилган”.

Московский международный автомобильный салон 2014
© Sputnik/ Григорий Сысоев
Toyota Camry

Lada-Renault  

Lada-Renault бренди сотилган автомобиллар бўйича етакчи бўлсада, даромад миқдори бўйича юқорида айтиб ўтилган компаниялардан ортда қолган. Альянснинг энг муваффақиятли Lada Granta автомобили 38,7 млрд,  Lada Vesta — 33,6 млрд ва  Reno Duster– 38,2 млрд. рубл даромад келтирган.

Московский международный автомобильный салон-2016. День первый
© Sputnik/ Илья Питалев
Lada Granta

Эслатиаб ўтамиз, Россия автомобил бозорида 2016 йилда энг муваффақиятли сотилган автомобиллар қуйидагилар бўлди:

 

Энг даромадли автомобиллар
Энг даромадли автомобиллар

 

 

 

Асосий мавзулар