21:38 27 Апрел 2017
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече со специалистами сферы здравоохранения

Президент қатор ташкилотлар раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
45310

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирлик, ташкилотлар раҳбарлари ва ҳокимлар қаттиқ огоҳлантирилди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 апрель куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Йиғилиш импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланди.

Хабарда билдирилишича, "Ўзбекэнерго", "Олмалиқ кон-металлургия комбинати", "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзқурилишматериаллари" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси, "Ўзфармсаноат" ДАК корхоналарида 2016 йилда импорт ҳажми сезиларли равишда ошган.

"Ўзбекнефтгаз" МХК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати", "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзбекэнерго", "Ўзқурилишматериаллари" ва "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларнинг хориждан олиб келинишига йўл қўйган. Шу билан бирга, айрим корхоналар хориждан асосий фаолиятига хос бўлмаган маҳсулотлар ҳам сотиб олган.

Қайд этилган компаниялар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари импорт ҳажмининг ўсиши, валюта ресурсларини асоссиз импортга жалб қилгани учун уларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши, эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди.

"Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кераксиз бўлган товарлар божхона омборларида узоқ муддат сақланаётгани кўрсатиб ўтилди.

Давлат божхона қўмитасига Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улардан кейинчалик фойдаланиш, божхона омборлари тизимини мақбуллаштириш ва тартибга солиш, улар учун халқаро стандартлар даражасида ягона техник талаблар белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш топширилди.

"Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўзэлтехсаноат", "Ўзмонтажмахсусқурилиш" АК, "Ўзагротехсаноатхолдинг", "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК раҳбарлари маҳаллийлаштириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни таъминламаётгани учун қаттиқ танқид қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари эътибори аксарият корхоналар Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада шартномаларни номигагина тузаётганига қаратилди. Жумладан, "Ўзавтосаноат","Ўзмонтажмахсусқурилиш", "Тошшаҳартрансхизмат" АК, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзагросаноатхолдинг" ХК корхоналари 2016 йилда тузилган шартномалар бўйича маҳсулотларни тўлиқ харид қилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари, тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар раҳбарлари Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада 2017 йил учун тузилган шартномалар ўз вақтида, тўлиқ амалга оширилиши учун шахсан жавоб бериши ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар