05:12 20 Август 2017
Эфир
Шакар

Доллар айбдор: Ўзбекистонда шакар қимматлашди

© Flickr / Doug Waldron
Жамият
Ҳавола олиш
150404

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги шакар нархи нега кўтарилгани ҳақидаги саволга жавоб берди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Даракчи" таҳририя томонидан шакар нархи кўтарилиши сабаби ҳақидаги саволга "Шакар нархининг кўтарилиши жаҳон бозорларида Бразилиядан сотиб олинадиган шакар-қамиш(шакар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий хом ашё) хом ашёси нархи кўтарилишига ҳамда эркин конвертация қилинадиган валюта нархи ошишига боғлиқлиги"ни такъидлаган.

Нашр хабарига кўра, айни вақтда республикада бир кило шакарнинг улгуржи савдодаги нархи — 4750 сўм даражасида, чакана савдодаги нархи эса — 5200 сўмгача ўрнатилган. 10 апрел ҳолатига кўра, Тошкентдаги қатор супермаркетларда шакарнинг бир килоси 5 минг сўмдан сотилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг марказий бозорларида шакар (бир килоси учун) 4900 сўмдан сотиладиган махсус савдо шаҳобчалари ташкил қилинган.

Истеъмол бозорида шакар юқорида кўрсатилган нархларда сотилишига риоя этилиши учун назорат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси зиммасига юклатилган, деб хабар қилади нашр.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг декабр ойида Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати ҳар бир киши бошига ажратилган меъёр асосида шакар, ёғ ва унга ягона нархлар белгилангани ҳақида хабар қилган эди.Хусусан, хабарда 1 кг ун — 1050 сўм, 1 кг ёғ — 5400 сўм, 1 кг шакар — 4800 сўм этиб телгилангани таъкидланган эди.

Асосий мавзулар