07:16 17 Октябр 2017
Эфир
Террорчиликда гумон қилинаётган Акрам Азимов

Акрам Азимов Туркиядан пул олиб келиб худкуш-террорчига берган

© Sputnik/ Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
688 0 0

Террорчиликда гумон қилинаётан Акрам Азимов Туркиядан пул олиб келиб худкуш-террорчи Акбаржон Жалиловга номига ўтказган.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Кеча ҳибсга олинган Акрам Азимов охирги тўрт ой давомида Туркияга икки маротаба бориб келган, деб хабар қилмоқда Москванинг Басманний тумани суди.

"Паспортидаги белгиларга кўра, террорчиликда гумон қилинаётган шахс икки марта Туркияга бориб келган — 2016 йилнинг декабрида ва 2017 йилнинг март ойида", — деди судя.

Ундан ташқари, Акрам Азимов худкуш-террорчи Акбаржон Жалилов номига пул маблағлари ўтказган. Ушбу пулларни у Туркиядаги халқаро террорчи ташкилот аъзоларидан олган, деб хабар қилмоқда Россия Тергов қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни террорчилик уюштирган Акбаржон Жалилов фожеа олдидан бир неча кишига қўнғироқ қилган. Россия ФХХси ушбу қўнғироқларни орқали 18 апрел куни Москва вилоятининг Одинцово туманида Аброр Азимовни қўлга олган, ундан икки кун ўтиб эса унинг акаси Акрам Азимовни ҳибсга олган эди.

Россия Тергов Қўмитаси хабарига кўра, Аброр Азимов худкуш-террорчини тайёрлашда бевосита иштирок этган. Айни дамда, ушбу иш юзасидан умуман 10 киши ҳибсга олинган.

Асосий мавзулар