17:38 25 Июл 2017
Эфир
Синов тариқасида ўрнатилган светофор

Тошкентда яна таймерли светофорлар пайдо бўлди

© Sputnik/ Евгений Биятов
Жамият
Ҳавола олиш
15910

Сариқ чироқ ўрнига таймер ўрнатилган светофорлар ҳозирча битта чорраҳада пайдо бўлди, тажриба ўзини оқласа, транспорт ҳаракатини бошқарадиган бу каби қурилмалар шаҳарнинг барча қисмига жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари кесишмаларида тажриба сифатида таймерга эга ёруғлик диодли светофорлар ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг хабар қилишича, сариқ чироқ ўрнига рақамли таймерга эга светофорлар ҳозирча фақат битта чорраҳада пайдо бўлган. Агар синов ўзини оқласа, транспорт ҳаракатини бошқарадиган бу каби қурилмалар бошқа чорраҳаларга ҳам ўрнатилиши мумкин.

"Шаҳарда қўлланиб келинаётган одатдаги қурилмалардан фарқли равишда, светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги рақамлар агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади. Бу светофорларнинг синови бир неча кун олдин бошланди ва бир неча ой давомида давом этиши мумкин", — деб таъкидлаган ИИББда.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари пойтахтдаги қайд этиш камералари ўрнатилган 115 та чорраҳага таймерлар ўрнатиш режасининг мавжуд эмаслигини маълум қилган эди. Тошкентда жами 400 та чорраҳа мавжуд.

Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.

Асосий мавзулар