02:30 18 Август 2017
Эфир
Китайский и узбекский флаги

Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи давомида 20та ҳужжат имзоланади

AFP / ANTONY DICKSON
Жамият
Ҳавола олиш
63360

Ўзбекистон етакчисининг Хитойга ташрифи давлат ташрифи мақомига эга бўлиб, ташриф давомида томонларнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги муносабатлари муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг шу йилнинг май ойи ўрталарида Хитойга амалга оширилиши мўлжалланган ташрифи давомида 20та ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири ташқи ишлар вазири Жавлон Ваҳобовнинг сўзларига таяниб.

Ташқи сиёсат маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, ташриф давлат ташрифи мақомига эга бўлиб, ташриф давомида томонларнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги муносабатлари муҳокама қилинади. Шунингдек, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳадаги масалаларга ҳам эътибор қаратилади.

"Ҳужжатлар 20та атрофида бўлади. Улар орасидан бизнинг ва Хитой томонининг хўжалик юритувчи субъектлари, корхоналари ўртасида тузиладиган кўплаб тижорат шартнома ва келишувлари ўрин олган. Дастурда ХХР раиси, Давлат кенгаши аъзолари ҳамда етакчи давлат корхоналари, йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлар раҳбарлари билан юқори даражадаги музокаралар ўтказиш кўзда тутилган", — деди у.

Учрашув ва музокаралардан ташқари Ўзбекистон президентининг "Бир камар — бир йўл" анжуманида иштирок этиши режалаштирилган. ХХР раҳбарияти томонидан олға сурилган ушбу тамойил, айниқса, Буюк Ипак йўли иқтисодий камарини яратиш ғояси Ўзбекистон томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган, деб таъкидлади Ваҳобов.

"Биз нимани мўлжалламоқдамиз? Асосий мақсадимиз —савдони ривожлантириш, Хитойга ва бир камар йўналишида жойлашган мамлакатларга юқори қўшилган қийматдаги ўзбек маҳсулотларини етказиб беришда ХХРнинг салоҳияти, ресурс ва имкониятларидан фойдаланиш. Биз шунингдек, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг инвестицион воситаларини ишга солмоқчимиз, гап 100 миллиард доллар ҳақида бормоқда ҳамда низом жамғармаси 40 миллиард долларни ташкил этувчи Ипак йўли фонди ҳам мавжуд", — деди у.

Ваҳобовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ривожлантиришни молиялаштириш учун янги кредит йўналишларини очиш, имтиёзли инвестицияларни жалб этишни мўлжалламоқда, булар орасида инфратузилма, саноатни ривожлантириш, республикани минтақада амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳаларига фаол жалб этиш муҳим ўрин тутади.

"Асосийси, ташриф якунларига кўра Ўзбек-Хитой муносабатларида янги саҳифа очиш, ХХР билан икки йил илгари ўрнатилган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик янги даражага олиб чиқилишига эришмоқчимиз", — деди Жавлон Ваҳобов.

Асосий мавзулар