06:48 28 Июн 2017
Эфир
Такси

Урганчда такси хизмати учун йўлкира пластик карта орқали тўланмоқда

© Sputnik/ Артем Житенев
Жамият
Ҳавола олиш
10510

Ҳайдовчи телефонга мижознинг пластик картасини яқинлаштиради ва тариф асосида ҳисобланган йўлкирани кўрсатиб тегишли тугмачани босгач, 5-6 сония ичида пул ечиб олинади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Урганчда такси хизмати учун электрон тўлов тизими синовдан ўтказилмоқда. Дастур ҳайдовчининг телефонига ўрнатилиб, йўл ҳақини мижознинг картасидан "контактсиз" ечиб олади.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизматининг хабарига қараганда, "Sundey Taxi" МЧЖ томонидан йўналишсиз такси хизмати учун йўлкирани пластик карталар орқали электрон қабул қилишга мўлжалланган махсус дастур яратилди. Ушбу дастур Урганч шаҳридаги "Мусо Авто" МЧЖнинг йўналишсиз такси машиналарига ўрнатилиб, 5 апрелдан бери синов тариқасида қўлланилмоқда.

Дастур ҳайдовчининг смартфонига юкланиб, "контактсиз" усулда тўловни қабул қилади. Яъни ҳайдовчи телефонга мижознинг пластик картасини яқинлаштиради ва тариф асосида ҳисобланган йўлкирани кўрсатиб тегишли тугмачани босгач, 5-6 сония ичида пул ечиб олинади.

Хизмат ҳақи тўғридан-тўғри автокорхонанинг банк ҳисоб рақамига келиб тушиши билан мижознинг мобил телефонига тўлов амалга оширилгани ҳақида СМС-хабар келади (бунинг учун мижознинг картаси банкнинг СМС-хизмати тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак).

Дастур, шунингдек, кун мобайнида қайси ҳайдовчи томонидан неча пуллик хизматлар кўрсатилганини ҳам алоҳида қайд этиб бориб, корхоналарнинг ҳайдовчилар иш унумдорлигини баҳолаши ва уларга ойлик маошлар белгилашини осонлаштиради.

"Sundey Taxi" МЧЖ ҳозирда барча хоҳловчиларнинг пластик карталарига йўналишсиз такси хизмати ҳақини электрон шаклда тўлаш имконини берувчи ҳимояланган махсус QR-код ўрнатиб бермоқда.

Асосий мавзулар