Олмазор туманидаги "тўртлик" ҳам ишдан кетди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафта бошида Тошкент шаҳрининг 6та туманида (пойтахтда жами 11та туман мавжуд) - Юнусобод, Чилонзор, Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергели туманларида ҳам раҳбар тўртлик ўзгартирилганди

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров ишдан олинган. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда "Кун.uz" хабар бермоқда.

Тошкентнинг Миробод, Яшнобод ва Учтепа туманларига янги ҳоким тайинланди

Хабарга кўра, ҳокимдан ташқари туман прокурори, солиқ идораси бошлиғи ва ички ишлар бўлими раҳбари ҳам ишдан олинган. Ҳозирча уларнинг ўрнига тайинланган янги ходимлар борасида маълумотлар йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 21 апрель куни Олмазор туманига ташриф буюрганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, ҳафта бошида Тошкент шаҳрининг 6та туманида (пойтахтда жами 11та туман мавжуд) — Юнусобод, Чилонзор, Миробод, Яшнобод, Учтепа ва Сергели туманларида ҳам раҳбар тўртлик ўзгартирилганди.

Янгиликлар лентаси
0