Ўзбекистонда халқаро таълим кўргазмаси иш бошлади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссийский университет дружбы народов (РУДН)
Российский университет дружбы народов (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада абитуриентлар Россия ўқув юртлари билан танишишлари, ўқишга кириш имкониятлари, факультетлар, мутахассисликлар, ўқиш даври ва таълим олиш тўлови ҳақида маълумот олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 22 апр ─ Sputnik. Тошкентда иш бошлаган "Таълим ва касб-2017" халқаро кўргазмасида Россиянинг 18та олий ўқув юрти иштирок этмоқда, деб хабар берди Россотрудничество агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Кўргазма 24 апрель куни Самарқандда, 26 апрель куни Бухорода давом этади ҳамда 28 апрель куни Фарғонада ниҳоясига етади.

Россотрудничествонинг билдиришича, кўргазмада абитуриентлар Россия ўқув юртлари билан танишишлари, ўқишга кириш имкониятлари, факультетлар, мутахассисликлар, ўқиш даври ва таълим олиш тўлови ҳақида маълумот олишлари мумкин, деб ёзади РИА Новости.

Тошкент ахборот технологиялари университети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик 10 нафар талаба Россия университетида тажриба алмашмоқда

"Россия ва Ўзбекистонни мустаҳкам яхши қўшничилик муносабатлари боғлаб туради. Лекин таълим соҳасидаги самарали ҳамкорликни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Айни пайтда Россия олий ўқув юртларида 24 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар таълим олмоқда ва ана шундай юқори малакали мутахассислар республиканинг келгуси тараққиётига ҳисса қўшишлари лозим", — деди кўргазма очилишида Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика.

Россотрудничествонинг маълумот беришича, 2016 йилда Ўзбекистондан 2 мингдан ортиқ ёшлар Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида имтиҳон топшириш орқали Россиядаги турли ўқув юртларига ўқишга кирдилар. Ўзбекистонлик талабалар орасида Қозон федерал университети, Узоқ Шарқ федерал университети ва Россия халқлар дўстлиги университетларида ўқишга қизиқиш катта. Ўзбекистон пойтахтида Россиянинг учта — Ломоносов номидаги МДУ, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ва Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Россотрудничество федерал агентлиги 2008 йил сентябрда тузилган. Ташкилот халқаро алоқалар, гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижда Россиянинг ижобий имижини шакллантиришни мақсад қилган.

Янгиликлар лентаси
0