Мобил алоқа учун тўлов миллий валютада ҳисобланадиган бўлади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЗвонок по мольному телефону
Звонок по мольному телефону - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бизга фуқаролардан мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов нима учун шартли бирликларда тўланиши борасида кўплаб мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда", деган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламов

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2017 йил охирига қадар мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов миллий валютада ҳисобланишини таъминловчи қарор ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламовга таяниб "Подробно.уз" хабар бермоқда.

Мобил телефон ва клавиатура - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мобил соҳадаги халқаро конференция бўлиб ўтади

"Бизга фуқаролардан мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов нима учун шартли бирликларда тўланиши борасида кўплаб мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда", деган вазир ўринбосари бугун бўлиб ўтган Usenet 2017 халқаро digital-конференцияда.

Usenet 2017 конференцияси давомида ташкил этилган давра суҳбатида 2017-2021 йилларда кенг полосали мобил алоқани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳокамаларда Умиджон Аъламов билан биргаликда Beelineнинг Ўзбекистондаги раҳбари Дмитрий Шуков ва Ledokol Group раҳбари Дилшод Музаффаров иштирок этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0