Ўзбекистонда мобил лабораториялар уяли алоқа сифатини текширади

© SputnikМашина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile
Машина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фин ускуналари билан жиҳозланадиган лабораториялар барча CDMA 450, 2G/3G/4G мобил стандартларидаги алоқа сифатини текшириш имконини беради

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Uzmobile миллий алоқа оператори мобил лабораториялар ёрдамида уяли алоқа сифатини текшириш бўйича кенг миқёсли дастурни амалга оширишни бошлайди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Ҳозирда компания Финляндиянинг таниқли Anite Finland ишлаб чиқарувчисидан ўлчов қурилмасини харид қилмоқда. У барча CDMA 450, 2G/3G/4G мобил стандартларидаги алоқа сифатини текшириш имконини беради. Мазкур ўлчов мажмуаси бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб алоқа хизмати тақдим этиш сифатини аниқлаш учун ҳаракатланадиган замонавий мобил лабораториялар учун асос бўлади.

Монтаж вышек сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile 2021 йилда етакчи уяли алоқа оператори бўлмоқчи

Шу билан бирга, драйв-тест тизими ҳам жорий этилади. Ундан алоқа сифати кўча, трасса ва темирйўлларда, туннеллар, пиёдалар йўлкаларида ҳаракатланиш чоғидаги ҳамда ёпиқ бинолардаги алоқа сифатини текширишда фойдаланилади. Ўтказилган ўлчовлар натижалари асосида мобил алоқанинг турли стандартлари тармоқларини мунтазам такомиллаштириб бориш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий алоқа оператори яқин беш йил ичида абонентлари сонини 11 миллион кишигача етказишни кўзда тутмоқда. Шу тарзда 2021 йилга келиб компания маҳаллий уяли алоқа бозорида етакчи ўринни эгаллаши лозим.

2017 йилда нафақат вилоят марказларида, балки олис қишлоқ масканларида ҳам тармоқни яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида бутун республика бўйича бир ярим мингта янги база станцияларини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0