Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор этди

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлуни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон — Туркия муносабатлари 2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Томонлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва фармацевтика соҳалари, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда, жумладан, "Ургут" эркин иқтисодий зонаси доирасида юқори технологияли замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Давлат раҳбарига Туркия компанияларининг республикадаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани учун Туркия раҳбарияти номидан ташаккур билдирди ва кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0