Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишНефтеперабатывающий завод
Нефтеперабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажмуанинг ишга туширилиши 2 мингдан зиёд, иқтисодиётга алоқадор ва хизмат кўрсатиш тармоқларида қўшимча 14 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманининг "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Сурхандарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Президент режалар ижроси билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига келди

Энергетика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, Жиззах вилоятида замонавий нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилади. Қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган лойиҳа йилига 5 миллион тонна нефть хомашёсини қайта ишлаш имконини беради.

Ўзбекистон президентининг Қозоғистон ва Россияга давлат ташрифларида олиб борилган самарали музокаралар натижасида мажмуа учун хомашё яқинда барпо этиладиган нефть қувури орқали етказиб келинади. Бу энергия ресурсларини етказиш харажатларини кескин камайтиради ва лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширади. Мажмуанинг географик жойлашуви ишлаб чиқарилган маҳсулотни мамлакатнинг барча ҳудудларига ва экспортга минимал харажатлар билан етказиш имкониятини таъминлайди.

Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб бериши мумкин

Заводда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик ва энергетик жиҳатдан самарадор технологиялар ўрнатилади. Улар асосида жаҳон стандартларига жавоб берадиган мотор ва авиация ёқилғиси, бензол, мазут, битум ва бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мажмуанинг ишга туширилиши 2 мингдан зиёд, иқтисодиётга алоқадор ва хизмат кўрсатиш тармоқларида қўшимча 14 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Маросимда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ҳамда мажмуага тантанали равишда тамал тоши қўйилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0