21:04 29 Июн 2017
Эфир
Тунел

Ўзбекистон фуқароси уй ичидан қазган ертўла орқали Қирғизистонга контрабанда ташиган

Пресс-служба Комитета по охране Гос. границы СНБ
Жамият
Ҳавола олиш
129920

Миллиард-миллард доллар ёхуд олтин тақинчоқ, ва бошқа моддий бойликларни Ўзбекистондан бошқа давлатларга олиб чиқиб кетиш учун контрабандачилар қандай хийла-найрангларни ўйлаб топишмайди дейсиз? Аммо махсус хизмат ходимлари ҳам мудрашаётгани йўқ

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакиллари томонидан ўтган йил мобайнида республикадан 2,7 миллион доллар, 6.2 минг евро ва 1,8 миллион рублнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ҳолатининг олди олинди.

Бу ҳақда қўмита ходимлари бугун Ўзбекистон давлат чегарасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар мавзусига бағишланган брифинг давомида гапиришди.

Хабарга кўра, 2016 йилнинг 20 июл куни Наманган вилояти Чортоқ туманида йирик миқдордаги валютани ноқонуний равишда олиб ўтишга уринишган. Бу ерда чегара хизмати ходимлари 2,5 миллион доллар ва 18та валюта карталарининг Қирғизистон ҳудудига ўтиб кетишига йўл қўйишмаган.

Ундан ташқари, Ўзбекистон МХХ Фарғона вилоятида ноқонуний контрабанда фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро фаолиятига чек қўйган.

2016 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тезкор бўлинмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида вилоятнинг Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига барҳам берилди.

Ушбу фуқаро хонадонидан Қирғизистон ҳудудига олиб борувчи 120 метрлик ер ости йўлаги аниқланган. Бу ушбу уй эгасига контрабанда фаолияти билан эркин шуғулланишига имкон берган.

Таъкидланишича, Қирғизистон хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабабли мазкур ер ости йўлаги бартараф этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар