Тошкентда марафон: кимлардир жойидан силжий олмаяпти, кимлардир югуряпти

© Sputnik / СтрингерМарафон в центре Ташкента
Марафон в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марафон бугун эрталаб 8 да Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан бошланди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Бугун Тошкентнинг марказий қисмида улкан тирбандликлар юзага келди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Марафон на Олимпийском празднике в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда республика оммавий югуриш тадбири ўтказилмоқда

Бу Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкиллаштирилган "Саломатлик сари" республика оммавий югуриш тадбири билан боғлиқ.

Марафон бугун эрталаб 8 да Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан бошланди.

Федерация кенгашининг маълумотига кўра, югуриш тадбири Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофада ўтказилади. Финиш Тошкент универмаги олдида.

© Sputnik / СтрингерТошкент марказидаги марафон
Марафон в центре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент марказидаги марафон

Кўплаб ҳайдовчилар бу борада ҳазил-ҳузул қилишди.

Ижтимоий тармоқда кимдир "Зомбилар келмоқда. Эшикларни беркитиб, алоқада бўлиб туринг. Шаҳардаги вазиятдан хабардор қилиб турамиз", деб ёзди.

"Конвертация очилибди, ҳамма пул алмаштиргани югуряпти", — дейди яна бири.

"Муаммолардан қочишмоқда", — деб ёзади яна кимдир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0