Тошкент давлат юридик университети ректори адлия вазири ўринбосари бўлди

© международный пресс-клубПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каньязов 2013 йилнинг июлида юридик университетига раҳбарлик қилиш учун вазир ўринбосари лавозимини тарк этганди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов адлия вазири ўринбосарлигига тайинланди. Бу ҳақдаги фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. У шу билан бирга ҳозирги иш фаолиятини ҳам давом эттиради.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Есемурат Каньязов 2013 йилнинг июлида юридик университетига раҳбарлик қилиш учун вазир ўринбосари лавозимини тарк этганди.

У Қорақалпоғистондан бўлиб, 1993 йилда Москва давлат автомобиль йўллари институтини, 1999 йилда эса — Қорақалпоқ давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.

1996-1999 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида маслаҳатчи, катта маслаҳатчи, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган бўлса, 1999-2001 йилларда — Ўзбекистон Адлия вазирлигида етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи лавозимларини эгаллаган.

2001-2005 йилларда Адлия вазирлигининг иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2005-2011 йилларда — вазир ўринбосари, 2011 йилнинг июнидан эса — Ўзбекистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0