Нукус аэропорти халқаро парвозлар учун вақтинча ёпилди

© psdtour.ruАэропорт Нукуса
Аэропорт Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво йўллари Нукусдаги аэровокзал мажмуасини таъмирлаш муносабати билан, Нукус халқаро аэропортига халқаро парвозларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Нукус” аэропортига халқаро парвозларни қабул  қилиш  1 майдан бошлаб тўхтатилганини хабар қилди.

Ушбу чора аэровокзал мажмуасини таъмирлаш мақсадида амалга оширилган.  

Ушбу муносабат билан,  Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг HY 626 сони “Нукус – Москва – Нукус” йўналишидаги парвози Урганч аэропортига кўчирилади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:  

HY-625 Урганч – Москва, 10:35 – 12:25.

HY-626 Москва – Урганч, 13:35 – 19:25.

Хабарда шунингдек, Миллий авиакомпания ушбу ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраши айтилган.

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” – Ўзбекистондаги ягона авиакомпания бўлиб, республика ҳудудидаги барча фуқаро авиацияси самолётлари ва аэропортлар Миллий авиакомпания тизимига киради.

Янгиликлар лентаси
0