Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида 1100дан ортиқ ходим ишлайди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишДеньги, квитанции и чеки на оплату коммунальных платежей
Деньги, квитанции и чеки на оплату коммунальных платежей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик таркибида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ҳамда бошқа мақсадларга йўналтириш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Яқинда ташкил этилган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият кўрсатувчи ходимлар сони 1167 кишини ташкил этади, деб хабар бермоқда nuz.uz президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосланиб.

Батарея в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев яна бир долзарб муаммони ҳал этувчи фармонга имзо чекди

Вазирликнинг пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўли, 1-уйда жойлашадиган бош идорасида 92, Қорақалпоғистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида 26, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида 56, вилоят бошқармаларида 252, туман бошқармаларида 654 нафар ходим ишлайди.

Вазирлик таркибидаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида 68, "Коммунхизмат" агентлигида 19 киши фаолият кўрсатади.
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган. Ташкил этиладиган ушбу унитар корхоналар зиммасига кўп хонадонли уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш вазифалари юклатилган.

Фармонда вазирлик таркибида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларини, биринчи навбатда, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, капитал ҳамда жорий таъмирлаш, махсус техника ва ускуналар, машина ва механизмлар билан таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларга йўналтириш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилиши мумкин

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш учун жалб этиладиган кредитлар, жумладан, халқаро молия институтлари ва банкларнинг имтиёзли кредитлари, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушган маблағлар, ичимлик суви таъминоти хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда белгилайдиган махсус устамалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма манбалари ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0