12:12 28 Июн 2017
Эфир
Телевизионный пульт

Ўзбекистонда "Caravan TV" телеканали иш бошлади

© Uzbekistan Today
Жамият
Ҳавола олиш
76301

Телеканал кўрсатувлари бутун республика бўйлаб рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан янги телеканал фаолият бошлади, деб хабар бермоқда "Даракчи.уз". Аввалроқ тест режимида намойиш этилаётган "Caravan TV" ўзининг тўлиқ дастурларини эфирга узатмоқда.

Телеканал кўрсатувлари бутун республика бўйлаб рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади.

Телеканал ижодкорларининг маълум қилишларича, айни дамда 10дан ортиқ лойиҳалар тайёрланган бўлиб, улар Ўзбекистоннинг ва дунёнинг турли мамлакатлари туристик салоҳиятини ўз ичига олади. Телеканални ташкил этишдан мақсад Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишдан иборат.

Лойиҳалар орасида "Санъат ва саёҳат", "Cover version bаttle", "Caravan music", "Саёҳатдан сўнг", "Супер 5", "Говорят" ҳамда "Танцы на белом" кўрсатувлари мавжуд.

Телеканалнинг тантанали очилиш маросими шу йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда "Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл" мавзуида ўтказиладиган икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс доирасида ўтказилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар