05:42 22 Сентябр 2017
Эфир
Риштон туманида профилактика кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Риштон туманида профилактика кунида участка нозири халқ олдида ҳисобот берди

Хокимият Ферганской области
Жамият
Ҳавола олиш
130 0 0

Профилактика инспекторига кўра, Риштон туманида жорий йилнинг ўтган тўрт ойида давомида бирорта жиноят содир этилмаган

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Риштон туманида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Профилактика куни тадбирлари доирасида "Бўстон" қишлоғи ҳудудида 347-сон милиция таянч пункти участка нозири Ғайрат Ниёзов биринчи марта кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари олдида ҳисобот берди.

Ғ.Ниёзовга кўра ҳудудда жорий йилнинг ўтган тўрт ойида давомида бирорта жиноят содир этилмаган.

Йиғилишда туман ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Ҳусанов, туман "Нуроний" жамғармаси раиси И.Обидов, туман ИИБнинг ёшлар масалари бўйича янги тайинланган ўринбосари С.Авлиёхонов, "Ўқчи" чегара божхона пости бошлиғи А.Мирзаевлар куннинг долзарб мавзулари: "Ёшларнинг "оммавий маданият" таъсиридан асраш", "Диний оқимларга қарши курашда маҳалла фаолларининг ўрни", "Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишида ота-оналарнинг масъулияти" ва "Контрабанда ва ноқонуний товар моддий бойликларини олиб ўтилишини олдини олиш, чегара тартиб-қоидаларини бузмаслик2 мавзуларида сўзга чиқдилар.

Шунингдек, бугун Риштон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувда коллежнинг 250 нафарга яқин ўқувчи-ёшлари, уларнинг ўқитувчи ва мураббийлари иштирок этди. Учрашув давомида туман ҳокими томонидан ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида яратилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар фактлар ва мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Шунингдек, туман кенгаши депутати З.Зоҳидов томонидан таълим соҳасида қонунчилик таҳлили, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида ўқувчиларга тушунтириш берилди. Қолаверса, ўқувчиларнинг коллеждаги ўқув жараёни бўйича мавжуд камчиликлар, малакавий амалиётлар ўташ ва ишга жойлашиш масалалари юзасидан берилган саволларига асосли жавоблар берилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар