10:22 24 Январ 2018
Эфир
Врач за работой

Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади

© Flickr/ Kenny Holston
Жамият
Ҳавола олиш
36420

Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида президент фармони қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат тиббий таълим сифатини янада ошириш, босқичма-босқич равишда энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий таълими, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш юклатилди.

Бундан ташқари, вазирлик соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек, олий малакали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш, тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўқитувчиларни, бакалавриат ва магистратура талабаларини кенг жалб қилишга ҳам масъул ҳисобланади.

Ҳужжат олий малакали тиббий кадрларни магистратурада тор мутахассисликлар бўйича 2-3 йиллик таълим давомида тайёрлашни, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2 йиллик таълим давомида малака ошириш ва қайта тайёрлашни кўзда тутади.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 7 фоизигача қисқартириш ҳисобига, клиникагача бўлган ва клиник блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 85 фоизигача етказиш режалаштирилган.

Ҳозирда бакалавриатнинг “даволаш иши”, “профессионал таълим” (даволаш иши), “ҳарбий-тиббий таълим” (даволаш иши), “педиатрия иши” йўналишлари бўйича
таҳсил  олаётган 2-5 курс талабалари учун таълим 6 йиллик асосий тиббий таълимни таъминловчи мослаштирилган ўқув режалари бўйича ўтказилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар