08:28 24 Январ 2018
Эфир
Улица города Ташкент

Транспорт тизимини қандай ривожлантиришни йўловчиларнинг ўзлари айтишади

© Flickr/ Stanislav Magay
Жамият
Ҳавола олиш
19110

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришда 2030 йилгача бўлган концепциясини ишлаб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" раҳбарияти аҳолига Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдиришини сўраб мурожаат қилди.

Таклифлар 2017 йилнинг 10 июнига қадар concept@tshtx.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади. Таклиф берувчидан ўз исм-шарифи ва телефон рақамини кўрсатишлари сўралган.

"Тошкент шаҳри йўловчи ташиш транспорти мажмуасини ривожлантиришда биринчи навбатда йўловчиларга қулайликлар яратиш асосий эътиборга олинган йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар, таклифларингизни киритишни сўраймиз. Шунингдек хорижий мутахассисларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш истиқболлари ҳақида тажрибаларини билдиришларини истар эдик. Муҳтарам йўловчилардан автобусда, метрода ва йўналишли таксиларда йўловчи ташиш соҳасига оид инновацион таклифларингизни кутиб қоламиз", — дейилади хабарда.

Компания фуқароларнинг таклифлари шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда эътиборга олинишини билдирган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар