08:25 24 Январ 2018
Эфир
В Навои ветеранов поздравили с днем Победы

Навоийлик уруш қатнашчиларига президент табриги ва совғалар етказилди

© navoiy.uz
Жамият
Ҳавола олиш
9 Май - муқаддас Хотира ва буюк Ғалаба куни (34)
102 0 0

Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Навоий шаҳрида яшаётган уруш қатнашчилари, фронт фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий табриги ҳамда қимматбаҳо совғалар Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов томонидан топширилди. Бу ҳақда Навоий шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокими, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вакиллари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, бир гуруҳ ўқувчи ёшлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига бориб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан табрикладилар.

Навоий шаҳар ҳокими У. Халилов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан жорий йилда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни тадбирлари "Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик" ҳамда "Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият" шиорлари остида ўтказилади.

Вилоят, шаҳар ва туманларнинг кўча ва майдонлари Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безатилади. Байрам дастурхонлари тузалади, Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари қўйилади.

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилади ҳамда ушбу тоифадаги шахсларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифи ташкиллаштирилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
9 Май - муқаддас Хотира ва буюк Ғалаба куни (34)

Асосий мавзулар