Тошкентдаги 70 % ўқув муассасасига ташвиш тугмалари ўрнатилди

© SputnikШкола, в которой учился Ислам Каримов
Школа, в которой учился Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тез орада Тошкентдаги барча болалар боғчалари, мактаблар, лицейлар, коллеж ва олий таълим муассасалари ташвиш тугмалари билан жиҳозланади

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда пойтахт ИИББ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.

Мактаблардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати болалар хавфсизлигини таъминлашга шай, бироқ...

Ҳозирги вақтда пойтахтдаги мактаб ва мактабгача муассасаларнинг ташвиш тугмалари билан таъминланиши 70 %га етган. Йил охирига қадар ушбу кўрсаткични 100 %га етказиш режалаштирилган, деб хабар беради NUZ.UZ.

Сўнгра тиббиёт муассасалари — касалхоналар, поликлиникалар огоҳлантириш тугмалари ва видеокузатув тизими билан жиҳозланади. Ушбу муассасаларнинг огоҳлантириш тугмалари ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши Тошкент ШИББ томонидан пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0