12:18 28 Июн 2017
Эфир
Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Хитойда 23 млрд долларлик шартномалар имзолади

Jason Lee/Pool Photo via AP
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)
44210

Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Хитойга бўлган ташрифи давомида умумий қиймати 23 млрд $ бўлган 105 та икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон” телеканалининг “Таҳлилнома” дастури.

Имзоланган шартномалар энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга тегишлидир.

Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин, бош вазир Ли Кэцяном, Хитой халқ депутатлари кенгаши раиси Чжан Дэцзяном ҳамда бир неча Хитой банклари ва йирик бизнес тузилмалари раҳбарлари билан учрашди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев “Битта белбоғ – биттта йўл” форумида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон президенти 15 май куни сўзга чиқиши режалаштирилган.

Хитой бизнес тузилмалари вакиллари билан бўлган учрашувда Мирзиёев 2017 йилда Ўзбекистон ва Хитой орасида товар айрбошлаш ҳажми 5 млрд долларга етишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг якунларига кўра, ушбу кўрсатгич — 4,25 млрд долларни ташкил қилган эди.  Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида ташкил қилинган 700 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Podrobno.uz хабарига асосан.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи (30)

Асосий мавзулар