17:13 21 Сентябр 2017
Эфир
Вид на телебашню в Ташкенте

Ўзбекистон телерадиокомпанияси мухлислар таклифини кутмоқда

© Sputnik/ Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
65950

Миллий телерадиокомпания ўз фаолиятини такомиллаштириш учун, унга бефарқ бўлмаган мухлисларни муҳокамага таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини такомиллаштириш учун Ўзбекистон президенти қарорига биноан махсус комиссия ташкил қилинди.

Комиссиянинг асосий вазифаси сифатида соҳада мавжуд бўлган камчиликларни ҳамда хорижий телеканаллар тажрибасини яқиндан ўрганиб чиқиш ва телерадиоузатиш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш белгиланган.

Ушбу комиссия томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мухлислари орасида фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги манзилда оммавий сўров ўтказилмоқда. 

У ерда соҳага бефарқ бўлмаган фуқаролар Миллий телерадиокомпания фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин. Ҳар бир таклиф махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилиши хабар берилган. 

Айни дамда Миллий телерадиокомпания фаолиятини такомиллаштириш учун концепцияни ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда жорий йил 10 май куни президент матбуот хизмати котиби Асад Хожаев томонидан ОАВ вакиллари ўтказилган билан учрашувда хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видео мулоқоти чоғида Миллий телерадокомпанияси фаолиятига "Ахборот" ва "Давр" информацион дастурларидан келиб чиқиб айтган танқидий фикрлар билдирган эди.

Ўшанда Шавкат Мирзиёев бу соҳада аҳвол ҳалигача "эски ҳаммом, эски тос"лигича қолаётганини, "Ура-ура"чилик замони ўтгани, телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш, "Ахборот" кўрсатувини ўзгартириш кераклигини таъкидлаган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар