14:41 24 Май 2017
Эфир
Студенты биологического факультета Московского государственного университета им. М.В. Ломоносова во время лекции

Дипломатия университети ректори ШҲТ мамлакатлари фуқароларини ўқишга таклиф қилди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
21701

ШҲТ мамлакатлари талабалари ва ёш мутахассислари, бир соҳада фаолият юритаётган факультетлар, кафедралар ҳамда лабораториялар орасида илмий алоқалар ўрнатиш муҳим вазифа сифатида қайд этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумида сўзга чиққан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдумалик Жуманов ШҲТ мамлакатлари талабаларини Ўзбекистон ОТМларида ўқишга таклиф қилди.

Жуманов хабар беришига кўра, бунинг учун учун Ўзбекистон ОТМларига қабул қилишнинг енгиллаштирилган жараёни жорий этилган.

ЖИДУ ректори ШҲТ мамлакатлари талабалари ва ёш мутахассислари орасида мулоқот ўрнатишнинг муҳим вазифа эканини қайд этди. Унинг фикрига кўра, бунинг учун ШҲТнинг етакчи ОТМлари томонидан талаба ва ёш мутахассислар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ.

Бир соҳада фаолият юритаётган факультетлар, кафедралар ҳамда лабораториялар орасида илмий алоқалар ўрнатиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Жаҳон ахборот агентлиги хабари асосида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Асосий мавзулар