01:51 23 Октябр 2017
Эфир
Зарубежные страны. Германия. Берлин

Ўзбекистон судьялари тажриба ўрганиш учун Германияга боришди

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Жамият
Ҳавола олиш
8701

Ўзбекистонлик судьялар ва Олий Мажлис вакиллари Германияда суд тизимида ахборот коммуникация тизиминг қўлланилиши, бир хил қоидабузарлик учун турли судларда бир хил жазо қўлланилиши, кадрлар бошқаруви каби масалаларни ўрганишмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Дунёнинг етакчи мамалкатлари тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон судьялари ҳамда Олий Мажлис вакиллари 7-14 май кунлари Германияда бўлишди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ташриф давомида улар Германиянинг Олий судида, Германия судлар ассоциациясида, ГФР судялар академиясида, Бавария вилоятининг олий маъмурий судида бўлишди.

Ўзбекистонлик судьялар ташриф давомида Германия тажрибасига, айниқса суд тизимида ахборот коммуникация технологиялари қўлланилишига катта  эътибор беришди. Шунингде турли судларда бир хил қоидабузарлик учун бир хил жазо қўлланилишига ҳам алоҳида эътибор берилди.

Германия тажрибасини ўрганиш билан бир қаторда, судлалар Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, киритилаётган янгиликлар ҳақида ахборот беришди.

Ташриф якунида Ўзбекистон Олий суди судьяси Шахноза Ахатова ушбу ташриф ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Маълумки, бизнинг юртимизда  суд-ҳуқуқ ислоҳотлари фаол равишда ўтказилмоқда. Ушбу йилнинг июн ойидан бошлаб маъмурий судлар ўз фаолиятини бошлайди. Суд тизимининг барча жабҳаларига АКТ киритилаётгани туфайли судялар малакасини ошириш  назарда тутилган. Ташриф давомида биз ушбу ишлар Германияда қандай ташкил қилингани ҳақида кўп фойдали маълумотлар олдик. Уйга қайтгач ушбу тажрибамизни бизнинг кундалик фаолиятимизга тадбиқ қилиш умидидамиз”, — деди судья.

Ўзбекистон делегациясининг Ғарбий Европа мамлакатларига сафари  давом этмоқда. Айни дамда делегация Австрияга йўл олган.

 

Асосий мавзулар