12:18 28 Июн 2017
Эфир
Председатель Китайской Народной Республики Си Цзиньпин

Си Цзиньпин Қирғизистонни террорчиликка қарши курашни кучайтиришга чақирди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Жамият
Ҳавола олиш
241 0 0

Хитой раиси икки мамлакатда ва ҳудудда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш учун террорчиликка қарши курашни кучайтириш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 16 мая — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин “Битта белбоғ – битта йўл” форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрган Алмазбек Атамбаев билан бўлган учрашуви давомида Қирзиғистонда террорчиликка қарши курашни кучайтириш кераклигини таъкидлади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

“Хитой ва Қирғизистон ҳудудда хавфсизликни тахминлайдиган муҳим кучлардир. Икки мамлакатда ва ҳудудда барқарорликни сақлаш учун, биз биргаликда террорчиликка қарши курашни кучайтиришимиз керак”, — деди Си Цзиньпин.

Шунингдек, Хитой раҳбари Қирғизистон мустақиллигини, ҳудудий бутлигини, унинг ички ва ташқи сиёсатини ҳамда танлаган йўлини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Атамбаев ўз навбатида Хитойни кўп йиллик қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдириб,  хавфсизлик, савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кучайтиришга ва йирик инфрақурилма лойиҳаларида қатнашишга тайёр эканини билдирди.

Бишкек шаҳрининг жанубий қисмида портлаш юз берди. Архив сурат
© Sputnik/ Эркин Алымбеков

Икки мамлакат раҳбарлари учрашувида, шунингдек Хитой томонидан Қирғизистон фуқароларига туристик ва бизнес визалар бериш жараёни мураккаблаштирилгани ҳам муҳокама қилинди. Хитой ТИВи, ўз навбатида,  виза бериш айнан  Қирғизистон фуқароларига қарши эмас, террорчи, экстремист ва сепаратистларга қарши йўналтирилганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Бишкекдаги Хитой элчихонасига худкуш-террорчи ҳужум қилган эди. Террорчи кўп миқдорда портловчи моддалар тўлдирилган машинани элчихона ҳовлисига ҳайдаб кириб портлатиб юборган эди. Натижада, икки нафар Қирғизистон фуқароси турли жароҳатлар олган, лекин элчихона ходимлари зарар кўрмаган эди. Кучли портлаш оқибатида элчихона биносий жиддий шикастланган эди. Ушбу воқеадан кейин Хитой Қирғизистон фуқароларига кириш виаси беришни бир неча ойга тўхтатиб қўйган эди.

 

Асосий мавзулар