14:43 24 Май 2017
Эфир
Логотип Facebook

Таиланд ҳукумати Facebookка ультиматум қўйди

© AFP / JONATHAN NACKSTRAND
Жамият
Ҳавола олиш
76 0 0

Таиланд ҳукумати ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган саҳифалар ёпилмаса, бутун мамлакатда Facebookни блокировка қилиш билан пўписа қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 саҳифа ёпилмаса, Таиланд ҳарбийлари мамлакатда Facebook ижтимоий тармоғини бутунлай чеклашга тайёр, деб хабар қилмоқда маҳаллий Bangkok Post газети.

Таиланд ҳукуматининг Facebookка қўйган ультиматуми: интернет провайдерлари ва Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти ноқонуний маълумотлар тарқатилаётган 131 та саҳифани сешанба куни соат 10:00 гача ёпиши керак, бўлмаса ҳукумат ижтимоий тармоқни  бутун мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Айни дамда, Таиландда соат 14:00 ва ижтимоий тармоқ одатдагидек ишламоқда.

Таиланд ҳарбий ҳукумати ва Миллий тинчлик кенгаши доимий равишда у ёки бу интернет манбааларини блокировка қилиб туради. Блокировка қилишга, кўп ҳолларда, қирол оиласини ҳақоратлаш, терроризм ва экстремизмга оид саҳифалар киритилади.

Одатда, бундай ҳолларда Facebook фақат суд қарорарини ҳисобга олади. Агар шундай маълумотларнинг ноқонунийлиги суд қарори томонидан тасдиқланган бўлса, ушуб саҳифалар бир мамлакат ҳудудида блокировка қилади.

Айтиш жоизки, Таиланд аҳолиси дунёда энг фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳисобланади. Facebookнинг Таиландда ўз офиси бор. Ушбу мамалкатда ҳар бир фуқаро кун давомида ижтимоий тармоқда камида 2,5 соат вақт ўтказади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар