22:21 23 Октябр 2017
Эфир
Янги Nokia 3310. Архив сурат

Янги 3310 сотувга чиқарилди - Nokia бренди қайта туғилмоқдами?

© Sputnik/ Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
30220

Хабарларда айтилишига кўра, ушбу телефон собиқ Nokia компанияси ходимлари (ветеранлари) томонидан яратилган.

TOШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Nokiaнинг афсонавий 3310 модели, талабларга биноан қайта туғилди. Бугундан бошлаб Россиянинг бир неча савдо тармоқларида магазинларида янгиланган Nokia 3310 телефони сотувга чиқарилди. 

Хусусан, "Связной" ва  "Евросеть" савдо дўконларида ушбу телефонни 3 990 рубл (~70$) га сотиб олиш мумкин.

Телефон бир неча рангларда ишлаб чиқарилади сарик, қизил, кулранг ва кўк. Енгил ва мустаҳкам ясалган янги 3310 модели  ташқи кўриниши жиҳатидан эски 3310га ўхшаш бўлиб, 2,4 дюмли экран ва 1200  мА/соатли аккумулятор ва 2 Мpix камера билан жиҳозланган. Яъни, фақат сўзлашув учун ишлатилганда телефон заряди бир ойгача етиши мумкин экан.

Аввалги Nokia компаниясидан бугунги кунда фақат номи (бренд) қолган. Ушбу телефон финландиянинг HMD Global компанияси назорати остида Хитойда ишлаб чиқарилган.

2010 йил, дунёда энг биринчи уяли телефонни яратган, ва бир вақтлар энг улкан телекоммуникация компанияси бўлган Nokia, смартфонлар оммавийлаша бошлаганидан кейин етакчиликни бой бера бошлади.

2013 йил, Nokia Microsoft таъсири остига тушиб қолди, ва охир оқибат Microsoft уни сотиб олди. Микрософт бошчилигида бир неча мувффақиятсиз моделлар ишлаб чиқарилганидан кейин, уяли алоқа бозорида компания улуши жуда камайиб кетди.

2016 йил, Финляндиянинг HMD Global Oy компанияси "Nokia" бренди остида мобил телефон ва смартфонлар ишлаб чиқариш ҳақида 10 йиллик шартнома имзолади. Wikipedia хабарига кўра, янги Nokia Global HMD компаниясида собиқ Nokia компаниясида ишлаган ходимлар (ветеранлар) ишлайди.

Бугунги кунда, Nokia бренди остида андроид операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар ва оддий телефонлар ишлаб чиқарилмоқда.  Уяли алоқа воситаларини ишлаб чиқариш Хитойдаги Foxconn заводида йўлга қўйилган.

Хитойинг Foxconn заводи, дунёдаги энг замонавий ва энг сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади. Масалан Iphone, Ipod телефон ва планшетлари, Macbook ноутбуклари ва Canon фотоаппаратлари айнан шу ерда ишлаб чиқарилади.

Презентация новых смартфонов Nokia и и обновленной Nokia 3310 в Москве
© Sputnik/ Максим Блинов
Nokia янги смартфонлари
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар