ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х. Халматов ойлик йўл чипталарини оммалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Х. Халматов бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М. Валиевга ва "Тошйўловчитрансхизмат" УК директори А. Кадировга тегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширган.
Унга кўра, ҳар 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига — телевизор, 50 мингинчига — музлатгич, 100 мингинчига — Matiz, 150 мингинчига — Nexia-3, 200 мингинчига — Malibu, 300 мингинчига — Captiva автомобиллари, 500 мингинчига — кўп қаватли уйлардан икки хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши кўзда тутилган.
Х.Халматов бу аҳолини моддий рағбатлантиришга жамиятнинг ҳиссаси ҳам қўшилишини, уларни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишга янада ундашини таъкидлаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.