22:24 24 Июн 2017
Эфир
Военнослужащий на стратегических учениях

Ўзбекистон илк бор халқаро армия ўйинларида иштирок этади

© Sputnik/ Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
39631

Учинчи халқаро армия ўйинлари 29 июлдан 12 августга қадар Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Хитойда бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон, Сурия, ЖАР, Исроил, Фижи, Уганда ва Лаос илк илк марта халқаро армия ўйинларида иштирок этади. Учинчи халқаро армия ўйинлари 29 июлдан 12 августга қадар Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Хитойда бўлиб ўтади, деб маълум қилди "АрМИ-2017" ташкилий қўмитаси.

"Ўзбекистон, Сурия, ЖАР, Исроил, Фижи, Уганда ва Лаос илк илк марта халқаро армия ўйинларида иштирок этади, деб ёзади РИА Новости. Бугунга қадар жами 27 мамлакат ўйинларда иштирок этишини тасдиқлади, ўз қизиқишини билдирган яна 16 мамлакат ҳозирча якуний қарорга келмади. Таклифномалар 73 мамлакатга жўнатилганди", — дея маълум қилди ташкилий қўмита 32 мамлакат ҳарбий атташелари билан ўтказилган йиғилишда.

Ўйинлар ҳарбий хизматчиларнинг дала, ҳаво ва денгиздаги маҳоратларини синовдан ўтказувчи 28 танловдан иборат бўлади. Бу йил ўйинларга бешта янги йўналиш киритилди: булар "Ҳарбий ралли" (минг километр масофага ҳарбий йўлтанламас машиналарида ҳаракатланиш), "Учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш мусобақаси", "Ҳамдўстлик жангчиси" (МДҲ мамлакатлари ҳарбийларининг ҳарбий-профессионал маҳорати), "Тартиб посбони" (ҳарбий полициячилар ўртасида мусобақа), "Йўл патрули" (ҳарбий автоинспекциялар мусобақаси) мусобақаларидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар