13:36 21 Октябр 2017
Эфир
Первый день работы с пассажирами

Тошкентдаги ҳар бир автобус вентиляторлар билан жиҳозланади

© Сергей Кивенко
Жамият
Ҳавола олиш
12610

Ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган ҳамда кўринишини чекламайдиган махсус соябон (парда) ҳамда 3 тадан вентилятор мосламаси ўрнатилади

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкент шаҳридаги ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган парда ва 3 тадан вентилятор мосламаси ўрнатилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 17 май куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Холматов раислигида жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Х.Холматов 12 ва 13 май кунлари ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида автобус корхоналари раҳбарларининг ҳисоботини тинглади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида ижобий ўзгаришлар қилиш ва аҳолининг розилигини олиш учун автобус корхоналари раҳбарларига берилган ўн кунлик муддатдан 5 куни қолганлигини таъкидлаб, ўтган 5 кун давомида ишни яхши томонга ўзгартирмаган раҳбарларни огоҳлантирди.

"3-автобус саройи" МЧЖ директорининг тасарруф бўйича ўринбосари ўзига берилган топшириқларнинг бажарилишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги, ўз касбига совуққонлик билан ёндашганлиги, автобус ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишларини етарлича олиб бормагани ва меҳнат интизомини сусайтириб юборгани учун уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш таклифи берилди.

Шунингдек, Германиядан келтирилган 1,95 млн евролик эҳтиёт қисмларни узоқ муддатдан буён тўхтаб турган автобусларга қўйиб, йўналишларда ҳаракат мунтазамлигини кўтариш бўйича корхона раҳбарларига ва мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир автобусга ҳайдовчига қуёш нурининг тўғридан-тўғри тушишини олдини оладиган ҳамда кўринишини чекламайдиган махсус соябон (парда) ҳамда куннинг жазирама кунларида йўловчиларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир автобусга 3 тадан вентилятор мосламасини ўрнатиш бўйича мутасадди ходимларга вазифалар берилди.

Ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи берилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар